Украина-Россия уруши: Гаагада янги суж эшитувлари бошланди

Украина-Россия уруши: Гаагада янги суж эшитувлари бошланди

Россияга қарши даъвонинг очилиш йиғилишда Украина томонидан денгиз ҳуқуқи соҳасида Қрим кўпригини демонтаж қилиш ҳамда Россия Федерациясининг Қора ва Азов денгизларида бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларини тўхтатиш талаблари илгари сурилди. Иш Халқаро арбитражнинг доимий суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Украина Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Антон Кориневич Россия Федерацияси СССР ва ундан олдинги Россия империяси даврига қайтишга ҳаракат қилиб, халқаро ҳуқуқни менсимаётганлигини таъкидлади.

"Бир мамлакат Халқаро денгиз конвенцияси томонидан ўрнатилган ҳуқуқий режимдан катта сув ҳавзасини, бутун бир денгизни бир томонлама эгаллаб олиши мумкинми? Бу саволга жавоб фақат салбий бўлиши керак", — дея қўшимча қилди Кориневич.

Россия Украинанинг даъволари асоссиз эканини билдирди. Москва маълумотларига кўра, Азов денгизи ва Керч бўғози Россия Федерациясининг "ички сувлари" бўлиб, улар Халқаро денгиз конвенциясига кирмайди.

Суд мазкур иш бўйича якуний қарорни қачон қабул қилиши ҳозирча номаълум, бироқ одатда бундай жараёнлар ойлар, ҳатто йиллар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!