Украина президенти АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди

A A A
Украина президенти АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди

Владимир Зеленский учрашувда "ғалаба режаси"ни тақдим этди ва фронтдаги вазият ҳақида гапирди.

"Ҳозирги қатъий ҳаракат келгуси йилда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини тугатишни тезлаштириши мумкин. Бизнинг “ғалаба режамиз” амалда Россияни тинчликка қайтишга мажбур қилишга ёрдам беради”, — дейилади президент хабарида.

Бундан ташқари, у Американинг етакчи энергетика, молия ва суғурта компаниялари раҳбарлари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакили Саманта Пауэр ва АҚШ Давлат котибининг бошқарув ва ресурслар бўйича ўринбосари Ричард Верма билан учрашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!