Эрон президенти Теҳрон Москвага ракета етказиб берганини рад этди

Эрон президенти Теҳрон Москвага ракета етказиб берганини рад этди

Масъуд Пизишкиён бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги сессиясида маълум қилди.

"Эҳтимол, илгари шундай етказиб беришлар бўлгандир. Лекин сизни ишонтириб айтаманки, мен президентлик лавозимига киришганимдан бери (2024 йил 30 июль) Россияга бундай қуроллар жўнатилмаган", — дея таъкидлади Эрон президенти.

Пизишкиён, шунингдек, Эрон Россия-Украина уруши масаласида Ғарб давлатлари билан музокаралар олиб боришни исташини айтди.

"Биз европаликлар ва америкаликлар билан мулоқот олиб бориш учун музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз. Биз Россиянинг Украина ҳудудига бўлган тажовузини ҳеч қачон маъқулламаганмиз", — дея Пизишкиённинг сўзларини келтиради Тhe Guardian.

Ғарб матбуотига кўра, Россия Эрондан 110 километр масофага учадиган 200 дан ортиқ Fath-300 баллистик ракеталарини олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!