Россия ракета ташувчилари Аляскага яқин учди

Россия ракета ташувчилари Аляскага яқин учди

Иккита Ту-95МС стратегик ракета ташувчиси Алясканинг ғарбий соҳиллари яқинида Беринг денгизининг нейтрал сувлари узра учиб ўтди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Парвоз 11 соатдан ортиқ давом этди. Ракета ташувчиларга Су-35 ва Су-30cм қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилган.

Россия ҳарбий департаменти барча парвозлар ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилаётганини таъкидлади.

Бир кун аввал америкалик ҳарбийлар Аляска ҳаво мудофааси идентификация зонасида АҚШ ва Канада ҳаво ҳудудини бузмаган тўртта рус самолётини кузатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!