Раисий ҳам пейжер орқали йўқ қилинганмиди?

Раисий ҳам пейжер орқали йўқ қилинганмиди?

Эроннинг юқори мартабали мулозимларидан бирининг айтишича, май ойида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва бошқа бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳалок бўлган вертолёт ҳалокатига пейжер сабаб бўлган бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу қурилмалар ёрдамида яқинда Исроил томонидан Ливанда қирғин уюштирилди.

Европада ишлаётган эронлик журналист Муҳаммад Аҳвазий Х ижтимоий тармоғидаги постида Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Аҳмад Бахшайш Ардестонийнинг «Ҳизбуллоҳ» хакерлик ҳужумига учрагани, Раисийда ҳам ҳакерлик ҳужумига учраган пейжер бўлганлигини айтган сўзларини келтирди.

Шу ой бошида Эронда олиб борилган расмий тергов Раисий ва унинг ҳамроҳлари бўлган вертолёт ҳалокатига ёмон об-ҳаво сабаб бўлганини аниқлади.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ билан боғлиқ портлашлар ортидан Эрон ОАВлари Раисий қатнашган маросимда олинган суратлардан бирида стол устида ётган пейжерни аниқлади. Ушбу сурат Раисий вертолёти пейжер портлаши туфайли ҳалокатга учраган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги бир қатор назарияларни келтириб чиқарди. Ҳозир Эрон парламентининг Хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси ушбу версияни расман илгари сурмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!