Бектемирдан Чорвоққа борадиган йўл пуллик бўлиши режалаштирилмоқда

Бектемирдан Чорвоққа борадиган йўл пуллик бўлиши режалаштирилмоқда

Туркия компанияси билан 4Р12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш.– Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарида маълум қилинди.

Вазирлик раҳбарияти Молдова ва Руминиядаги лойиҳаларда иштирок этаётган “Онур Group” компанияси директори Булент Татар билан учрашув ўтказди. Учрашувда йўллар ва туннеллар қуриш соҳасида ҳамкорликнинг салоҳиятли имкониятлари муҳокама қилинди, шунингдек, мавжуд лойиҳалар кўриб чиқилди.
Хусусан, 4Р12 Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ автомобиль йўлининг 6 километрдан 77 километргача бўлган қисмини реконструкция қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Қайта қуриш ушбу ҳудудда асфальт-бетон қопламадан фойдаланиш, шунингдек, йўлни пуллик йўлга айлантиришни назарда тутади.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада “Onur Group” мутахассислари Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари билан биргаликда лойиҳа жойига ташриф буюриб, жойида баҳолаш ишларини олиб боришган.
Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва уни амалга ошириш бўйича кейинги босқичларни белгилашга келишиб олдилар.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!