Янги Зеландия Россияга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилди

Янги Зеландия Россияга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилди

Янги Зеландия Украина туфайли Россияга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилди, бу эса беш жисмоний ва олти юридик шахсга таъсир кўрсатди.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу чоралар ядро хавфсизлигига жиддий таҳдид соладиган Запорожье атом электр станциясини босиб олиш билан боғлиқ ташкилотларга қаратилган. У Россия томонини ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишга чақирди.

Бугунги кунга қадар Янги Зеландия Россия Федерациясининг 1700 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар киритди, шунингдек, бир қатор савдо чекловларини ўрнатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!