Хитой Исроилни қоралади

Хитой Исроилни қоралади

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни Ливанда "Ҳизбуллоҳ"га қарши операцияси учун қоралади. Пекин бу ҳаракатларни Ливан суверенитетини қўпол равишда бузиш деб атайди.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Нью-Йоркда ливанлик ҳамкасби билан учрашиб, халқаро ҳамжамият ҳам, Яқин Шарқ минтақаси давлатлари ҳам мавжуд вазият билан боғлиқ ҳолда янада қатъийроқ ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади.

Ван И Ливандаги амалиёт Ғазо секторидаги амалиётнинг давоми эканини айтиб, ўт очишни тўхтатиш ва Фаластин давлатини яратишга чақирди.

Аввалроқ Хитой ўз фуқароларини Исроил ва Ливанни тарк этишга чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!