Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари исроиллик ҳамкасбини босиқликка чақирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари исроиллик ҳамкасбини босиқликка чақирди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Цахи Ханегби телефон орқали гаплашди, деб ёзади «Коммерсант» Россия томонининг расмий баёнотига таяниб. Улар Яқин Шарқдаги ёмонлашиб бораётган вазиятни муҳокама қилдилар.

Россия Хавфсизлик кенгаши ҳисоботига кўра, Патрушев Ханегби билан суҳбатда Россия келишмовчиликларни «фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан» ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлаган.

Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби, шунингдек, можаронинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун «ўзини тутиш» зарурлигини таъкидлади.

Исроил томони Ҳанегбининг Патрушев билан телефон суҳбати ҳақида ҳозирча хабар бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!