Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин в Абдулла Арипов телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, саноат кооперацияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилишган.
Михаил Мишустин в Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратган.
Аввалроқ Абдулла Арипов Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий кенгаши давлатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилган эди. Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги пандемияга қарамай жадал ривожланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!