Россия ТИВ Арманистон-АҚШ-Европа Иттифоқи учрашувидан хавотирда

Россия ТИВ Арманистон-АҚШ-Европа Иттифоқи учрашувидан хавотирда

5 апрель куни Арманистон-АҚШ-Европа ИттиУнинг сўзларига кўра, бундай чоралар Москвада хавотир уйғотмоқда, чунки улар ўзгача тарзда Россияга қаршидир:фоқи (ЙИ) форматида ўтказилиши режалаштирилган учрашув Жанубий Кавказда хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликнинг мавжуд механизмларини заифлаштиришга қаратилган.

Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Телеграм-каналида ёзган.

“Бундай учрашувлар минтақанинг аксарият давлатларида хавотир уйғотмоқда. Чунки улар Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчликка эришиш эмас, балки Ғарбнинг ўзининг ўта бузғунчи ёндашувлари билан Жанубий Кавказга кириб келишини мақсад қилган. Қолаверса, бундай учрашувлар минтақада янги бўлиниш чегараларини яратиш, минтақа давлатларини Россияга қарши кун тартибига риоя қилишга мажбурлаш, уларнинг Москва билан кўп асрлик муносабатларини бузиш, минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликнинг мавжуд механизмларини заифлаштиришга қаратилган. .

М.Захарова бутун дунё назарида Арманистон аста-секин коллектив Ғарбнинг арман халқининг туб манфаатларига мутлақо зид бўлган ўта хавфли режаларини амалга ошириш воситасига айланиб бораётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!