Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Душанбега миннатдорчилик билдирди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Душанбега миннатдорчилик билдирди

Тожикистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Содиқ Имоми ва Михаил Галузин музокаралар олиб борди, унинг давомида Галузин Тожикистон ҳукуматига Крокусдаги терактни тергов қилишда ваколатли идораларнинг тезкор ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Россия томони Тожикистон Республикаси раҳбарияти ва дўст халқига Крокус Сити холлда содир этилган ваҳший теракт натижасида содир бўлган фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдиргани ва қўллаб-қувватлагани, шунингдек, терговда тезкор ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!