Россия махсус кучлари Ўзбекистонга келди

Россия махсус кучлари Ўзбекистонга келди

Марказий тактик машғулотларда қатнашиш учун Россия Марказий ҳарбий округи махсус кучлари бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга етиб келишди. Россия ҳарбийлари Екатеринбургдан ҳарбий самолёт орқали учиб келди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизматининг хабар беришича, Россиядан келган меҳмонлар Термиз шаҳрида ўзбек миллий таомлари – ёнғоқ ва асалли пишириқлар билан кутиб олинган ва тантанали йиғилиш бўлиб ўтган. Шундан сўнг ҳарбийлар полигонга қараб юришди. Машғулотда Новосибирск ва Самара вилоятларидан махсус кучлар бўлинмалари иштирок этади.

Машқлар давомида Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари симуляция қилинган душман сафи ортида қўшма операция ўтказади: вертолётдан қўниш, разведка ва қидирув ишлари ва тинч аҳолини эвакуация қилиш. Шундан сўнг, иштирокчилар муҳим объектларни ҳимоя қилиш ва саботаж гуруҳларига қарши курашиш машғулотларини ўтказадилар.

Термиз полигонидаги машғулотлар 9–12 декабрь кунлари бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!