Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон учун муҳим ғалабани тақдим этди

Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон учун муҳим ғалабани тақдим этди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат олимпиадасида мамлакатга муҳим ғалаба келтирди.

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияга қарши дона сурди.

Ўзбекистонлик шахматчилар – Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоевлар дуранг натижа қайд этишди.

Нодирбек Абдусатторов эса ҳал қилувчи паллада ажойиб ўйин кўрсатиб, рақибини мағлуб қилди ва Ўзбекистон учун керакли ғалабани тақдим этди.

Умумий ҳисоб: Ўзбекистон - Сербия 2,5:1,5.

Қизлар жамоаси эса АҚШ билан тўқнаш келди ва 0,5:3,5 ҳисобида мағлуб бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!