Рамзан Қодиров ўзининг пулемёт билан жиҳозланган Cybertruck машинаси Илон Маск томонидан "масофадан ўчириб қўйилгани"ни маълум қилди

Рамзан Қодиров ўзининг пулемёт билан жиҳозланган Cybertruck машинаси Илон Маск томонидан "масофадан ўчириб қўйилгани"ни маълум қилди

"Илон Маск яхши иш қилмади. Чин юракдан қимматбаҳо совғаларни беради, кейин эса уларни масофадан туриб ўчиради", — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, машина фронтда "жанговар топшириқларни аъло даражада бажарган", бироқ Маск яқинда Cybertruck'ни ўчириб қўйган.

17 август куни Рамзан Қодиров Илон Маск томонидан унга томида автомат ўрнатилган Cybertruck совға қилинганлигини ва бу автомобиль Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясига жўнатилиши ҳақида эълон қилган эди. 19 август куни Илон Маск бу гапларни рад этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!