Россия Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда таъсирини йўқотишда давом этмоқда

 Россия Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда таъсирини йўқотишда давом этмоқда

Минтақавий давлатлар Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг Ғарб билан ҳамкорликни кучайтиришни афзал кўрмоқда, деб ёзмоқда The Interpreter.

Россиянинг ҳарбий ҳимоясидан умидини узган Арманистон бу соҳада Ғарб билан фаол ҳамкорликни йўлга қўя бошлади ва Озарбайжон билан чегарага ЕИ кузатувчиларини таклиф қилди. Ереван Россияга қарши санкцияларга расман қўшилмасдан, уларнинг бажарилиши устидан назоратни аста-секин кучайтирмоқда.

Ўзбекистон Америка қуролларини сотиб олиш, ўзбек тили ва маданий анъаналарини қўллаб-қувватлаш, Ғарб санкциялари остида жисмоний ва юридик шахсларга банк операцияларини тақиқлаш ҳақида гапира бошлади.

ЕОИИ аъзоси Қирғизистон Россиянинг “Мир” тўлов тизими тўхтатилганини эълон қилди.

Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, Озарбайжон орқали Европага нефт етказиб бериш ҳажмини оширмоқда ва Буюк Британия билан стратегик ҳамкорлик шартномасини имзоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!