Россия Жанубий Кавказда юзага келадиган хавфларга қарши туришда Озарбайжонга муҳтожми?

Россия Жанубий Кавказда юзага келадиган хавфларга қарши туришда Озарбайжонга муҳтожми?

Украина урушидан кейин хорижий сафарларга бироз тин берган Россия Президенти Жанубий Кавказдаги позициявий уруш туфайли 18 август куни Бокуга ташриф буюрган. Унинг Озарбайжонга ташрифи нималарни ҳал қилади-ю, Путин бу орқали нималарга эришади?

«Аxar.az» нашрининг ёзишича, Россиянинг сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларини қамраб олган минтақавий режасини бир неча жиҳатлар бўйича баҳолаш мумкин.

  1. НАТО билан жанубий чегараларда кучлар мувозанатининг ўзгариши истиқболининг олдини олиш: Арманистон Россия учун НАТОнинг жанубий чегараларида хавфсизлик буфери ролини ўйнайди ва 102-базанинг бу мамлакатдаги миссияси ҳисобланади. Ғарб Россиянинг Арманистондаги позицияларини бостирганда, нафақат Москванинг минтақадаги таъсири заифлашади, балки айни пайтда жанубий фронтда Шимолий иттифоқ очилади;
  2. Ўрта йўлакнинг иккинчи маркази бўлмиш Евроосиё транспорт тармоғи иштирокчиларидан бири бўлиш: Вашингтоннинг Марказий Осиёдан Европагача чўзилган географияда Хитой ва Россия иштирокисиз транспорт йўналишини очишга уриниши Москвани ҳаракатга келтирадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади;
  3. Урушдан кейин Украина туфайли дуч келган иқтисодий блокадалардан чиқиш йўлларини изламоқда:

Биринчидан, энергия ресурсларини Озарбайжон ва Туркия орқали Жанубий газ бозори коридорига чиқариш;

Иккинчидан, Форс кўрфази ва Жануби-Шарқий Осиёга (айниқса Ҳиндистон) чиқиш.

Энергия ресурсларидан у ёки бу шаклда фойдаланиш имкониятлари бор. Жануби-Шарқий Осиё бозорига чиқиш имконини берувчи «Шимол-Жануб» транспорт лойиҳаси олдида муайян тўсиқлар мавжуд. Путиннинг ўтган ой Кремлда Моди билан учрашуви, кейин Мудофаа нозири Шойгунинг Теҳрон ва Бокуга ташрифи унинг яқин келажакда Шимол-Жануб транспорт лойиҳасини бошлаш истагидан далолат беради. Лойиҳанинг Эрон билан боғлиқ қисми тугалланмаган, аммо ҳозирда хавфсизлик муаммоси техник ишлардан муҳимроқдир.

  • Эрон-Исроил можароси ва унинг Жанубий Кавказга таъсири;
  • Ғарбнинг минтақага аралашуви фонида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар;
  • Россияга қарши кучлар мувозанати ўзгарса, кутилаётган хавфлар.

Путин бу масалаларни жойида – Бокуда муҳокама қилмоқчи ва юзага келиши мумкин бўлган хавфларни бартараф қилмоқчи. Шойгунинг Теҳронга, кейин эса Бокуга ташрифи ана шу масалаларни муҳокама қилиш ва Путиннинг ташрифи олдидан кун тартибини келишиб олишга қаратилган эди.

Жанубий Кавказда юзага келадиган хавфлар ва Россиянинг минтақага доир режалариамалга ошиши учун Озарбайжонга муҳтож. Чунки минтақанинг икки давлати – Арманистон ва Грузия устидан қандайдир «қўл алмашиш» бўлса ҳам, Бокунинг кучлар мувозанатини ўзгартириш ёки мувозанатлаштиришдаги роли каттароқ эканлигини Путин яхши билади.

Ташриф доирасида Путинда Бокунинг кучлар мувозанатини сақлаб қолиш истаги бўлиши мумкин. Путиннинг ташрифи давомида: минтақавий даражадаги муаммоларни ҳал қилиш; Минтақавий бўлмаган ўйинчиларнинг минтақадаги фаолиятига йўл қўйилмаслик; 3+3 форматини ишлаб чиқиш; Озарбайжон Арманистон тинчлик музокараларини икки томонлама форматда олиб бориш, зарур ҳолларда минтақа давлатларидан платформа сифатида фойдаланиш каби масалалар кўриб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!