Россия божхоначилари “таркибида наркотик моддаси бўлган” бир тонна исириқни тўхтатиб қолди
Федерал божхона хизматининг хабар беришича, юк Ўзбекистондан келаётган бўлган, кейинги манзил эса – Яқин Шарқ.
Исириқнинг умумий оғирлиги 1 184 кг. Ҳолат юзасидан РФ Жиноят кодекси 1-қисми 229.1 моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).