Роналду дисквалификациядан кейин илк марта пост қолдирди

Роналду дисквалификациядан кейин илк марта пост қолдирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду битта ўйиндан иборат дисквалификацияни ўтаганидан кейин ижтимоий тармоқларда ўзининг илк постини қолдирди.

«Эртанги кунга тайёрман», — дея ёзди португалиялик ўйинчи.

«Ан-Наср» 4 март куни Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида «Ал-Айн» билан тўқнаш келади.

Роналду жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 29 ўйинда майдонга тушиб, 28 гол ва 11 ассист муаллифига айланди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!