Рождество байрами нишонланаётган кафе портлатиб юборилди. Ўлганлар кўп

Рождество байрами нишонланаётган кафе портлатиб юборилди. Ўлганлар кўп

Конго Демократик Республикаси шарқидаги Бени шаҳрида 25 декабрь, шанба куни меҳмонлар Рождество байрамини нишонлаётган кафенинг кириш қисмида бир киши портлатиб юборилди. Reuters хабарига кўра, портлаш оқибатида олти киши, жумладан, айбдор ҳам ҳалок бўлган.

Шаҳар расмийларига кўра, ҳодиса тахминан соат 19:00 да содир бўлган. Соқчилар уни гавжум муассасага киритмаганидан кейин эркак бомбани портлатган.

Икки бола ҳалок бўлди. Яна 14 киши жароҳатланган. Улар орасида икки нафар маҳаллий амалдор ҳам бор.

Қайд этилишича, портлашдан кейин маҳаллий аҳоли ўқ овозини эшитган. Полициянинг айтишича, уларнинг зобитлари терговчиларнинг воқеа жойига етиб боришига тўсқинлик қилаётган ғазабланган оломонни тарқатиш учун ўт очган. Айтишларича, ҳеч ким жабрланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!