Рига мода ҳафталигида ўзбекистонлик дизайнер адрас ва икат коллекциясини намойиш этди

Рига мода ҳафталигида ўзбекистонлик дизайнер адрас ва икат коллекциясини намойиш этди


Рига мода ҳафталиги RFW доирасида Латвияда ўзбек дизайнери Зуҳра Инатнинг миллий услубдаги либослар коллекцияси дефилеси муваффақиятли ўтказилди. Жамоатчилик «Moel Bosh» брендининг миллий услубда яратилган либослар коллекциясини кўрди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.


«Оммавий муносабат бизни кейинги ойлар давомида ҳис-туйғуларга тўлдирди, биз яратишни давом эттиришга тайёрмиз ва тез орада яна бир-биримизни кўрамиз», деди дизайнер.

Анъанавий ўзбек матолари – адрас ва икатдан тайёрланган моделлар ўзбек либосининг миллий анъаналарини ҳам, замонавий тенденцияларни ҳам ўзида мужассам этган. Moel Bosh брендининг асосий мақсади миллий анъаналар ва тарихни сақлаш, уларни замонавий моданинг долзарб тенденцияларига интеграция қилишдир.


Таъкидлаш жоизки, ўзбек матолари азалдан ўзининг ранг-баранглиги ва юқори сифати билан машҳур бўлиб, уларни ишлаб чиқариш технологиялари ЮНEСКО маданий мероси рўйхатига киритилган.


Рига мода ҳафталиги доирасида тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчилари ҳамкорлик ва ўзбек матоларини Болтиқбўйи мамлакатларига етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!