Рейсларга рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди

Рейсларга рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси халқаро рейсларга рўйхатдан ўтишда амал қиладиган янги қоидалар ҳақида маълум қилди.

Компания маълумотларига кўра, халқаро рейсларга рўйхатдан ўтишдаги янги қоидалар “Тошкент” халқаро аэропортида парвозлар ва йўловчи ташишлар сонининг ошиши сабабли жорий этилган. Энди “Uzbekistan Airways”халқаро рейсларига рўйхатдан ўтиш вақти жўнашга 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда якунланади.

Компания йўловчилардан парвоз олди тайёргарлигидан ўтиш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олиб, аэропортга барвақт келишларини сўраб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!