"Реал" Мбаппе борасида якуний қарорга келди

"Реал" Мбаппе борасида якуний қарорга келди

Мадриднинг “Реал” клуби Франция терма жамоаси ва “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас, дея хабар бермоқда AS нашри.

"Қироллик клуби" 23 ёшли ҳужумчининг ўзи "Сантяго Бернабеу"га ўтиш истагини билдирмагунча уни сотиб олишга уринмасликларини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида томонлар музокаралар олиб боришган ва келишувга яқин турганди, бироқ сўнгги дақиқада Килиан фикрини ўзгартириб, парижликлар билан янги уч йиллик шартнома имзолади.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида Мбаппе 7 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!