"Реал" жамоа етакчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи

"Реал" жамоа етакчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи

"Реал Мадрид" ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахални янги шартнома билан мукофотламоқчи. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти тез орада испаниялик қанот ҳимоячиси билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлаш ниятида.

Манбанинг таъкидлашича, "Реал Мадрид" Карвахалнинг ўтган мавсумдаги ўйинларидан жуда мамнун. Раҳбарият, шунингдек, тажрибали ҳимоячининг фидойилигини ҳам қадрлайди.

32 ёшли Карвахалнинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзида тугайди, шунинг учун "Реал Мадрид" раҳбарияти футболчи билан тезда келишувга эришмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!