“Реал” Adidas билан рекорд миқдорда шартнома имзолади

“Реал” Adidas билан рекорд миқдорда шартнома имзолади

“Реал” клуби Adidas компанияси билан рекорд миқдордаги ҳомийлик шартномасини имзолади.
 
Келишувга кўра, “қироллик клуби” 10 йил давомида (2020-2030) жами 1,1 миллиард евро миқдорида даромад олади.
 
Adidas томонидан ишлаб чиқарилаётган формаларни кийгани учун “Реал” ҳар йили 110 миллион евро миқдорида пул ишлаб топади. Бу эса ҳозирги шартномага (52 миллион евро) нисбатан икки баравар кўп.
 
Ҳозирги кунда “Манчестер Юнайтед” энг йирик ҳомийлик шартномаси эга йилига 85 миллион евро. “Барселона” клубининг Nike билан йиллик шартномаси эса 83 миллион еврога тенг.

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!