Рани Мукержининг омадсиз севги тарихи...

Рани Мукержининг омадсиз севги тарихи...

Рани Мукержи YRF эгаси Адитя Чопра билан турмуш қургандан кейин ўзининг ҳақиқий бахтини топа олди. Уларнинг тўйи Италияда яширин тарзда ихчамгина қилиб ўтказилган. Албатта, Рани Мукержи ўзгача бир истеъдод соҳибаси бўлгани учун унинг шахсий ҳаётига кўпгина мухлислари қизиқиш билдиради. Турмуш ўртоғи Адитя билан турмушлари бахтиёр бўлсада, унинг ўтмишида бир қанча севги изтироблари билан боғлиқ миш-мишлар бўлиб ўтган.

Актрисанинг Амир Хон билан ҳам ишқий муносабатда бўлгани ҳақида тахминлар юради. Бунга жавобан Рани "Кечқурунги соат учда ҳам ёрдамга чақира оладиган инсоним бу - Амир Хон эди ва мен уни дўст сифатида қадрлайман" -дея изоҳ берган.

Яна бир кўп тарқалган миш-мишлардан бири бу- Рани Мукержи ва Абхишек Баччан ишқий муносабатларидир. Уларнинг ўртасидаги алоқалар биргаликда ўйнаган ролларидан кейин юзага келган.
Айтишларига қараганда, Жая Баччаннинг ўзи ҳам Ранини келин қилишни жуда хоҳлаган, бироқ бу борада дунё гўзали Айшвария Райнинг омади келган. Айшвария ва Абхишекларнинг тўйидан сўнг юқоридаги ишқий саргузаштлар якун топган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!