Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ бўйича резолюцияси амалга ошишига умид қилмоқда

Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ бўйича резолюцияси амалга ошишига умид қилмоқда

Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Фаластин-Исроил можароси бўйича қабул қилинган гуманитар резолюциянинг баъзи қоидалари жойларда амалга оширилиши мумкинлигига умид қилмоқда.

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд маълум қилди.

"Умид қиламиз, - деди у. "Биз томонлар резолюция қоидаларига риоя қилиш учун ҳамма нарсани қилишлари керак, деб ҳисоблаймиз, аммо вазият қандай ривожланишига қарашимиз керак".

Вуднинг айтишича, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қораламагани учун резолюцияга овоз беришда бетараф қолган Қўшма Штатлар "резолюция халқаро ҳамжамият содир бўлаётган воқеалардан ниҳоятда хавотирда эканлигига муҳим сигнал берганига ишонади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!