«Қўрқув бизни ҳар қадамда таъқиб қилади» — Ғазодаги ёрдам ташкилотининг аёл ходимлари

«Қўрқув бизни ҳар қадамда таъқиб қилади» — Ғазодаги ёрдам ташкилотининг аёл  ходимлари

Бутунжаҳон гуманитар ёрдам кунида Ғазодаги ёрдам ходимлари орасидаги аёллар Исроилнинг тинимсиз ҳужумлари остида «ўта хавф»га дуч келишда давом этмоқда, дейди анклавдаги кўплаб ҳамкор гуруҳлар билан ишлайдиган ActionAid UK ёрдам ташкилоти.

Wefaq Аёллар ва болалар ассоциацияси директори Буттайнанинг айтишича, ёрдам ходимлари орасидаги аёллар ҳар куни ўз оилаларига қайта олишларини билмасдан уйларини тарк этишади.

«Сиздан яширмайман, аксарият инсонпарварлик ходимлари, шу жумладан ўзим ҳам хавотирдан азият чекмоқда. Биз ухлай олмаймиз; Биз тинч ва осойишта уйқуга эга эмасмиз. Ғазо секторида яшашдан қўрқишимиз натижасида уйқумиз узилади. Гуманитар ёрдам кўрсатиш учун қилган ҳар бир қадамимизда қўрқув бизни таъқиб қилади».

23 ёшли Тасним Фаластин нодавлат ташкилотлари тармоғи (PNGO) билан ишлаган ва 7 октябрга икки ой қолганда университетни тамомлаган. У бошқаларни қўллаб-қувватлаш унга даҳшатларни енгишга ёрдам берганини айтади.

«Бу мени олға боришга ва қатъиятли бўлишга, давом эттиришга ва қўлимдаги мавжуд ресурслар билан халқим учун қўлимдан келганини қилишга ундайди ва илҳомлантиради ... Халқимга ёрдам бериш - бу даволанишимга ёрдам берадиган терапиядир».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!