Қуръон мактабида ёнғин! Ҳаётдан кўз юмганларнинг 27 нафари болалар

Қуръон мактабида ёнғин! Ҳаётдан кўз юмганларнинг 27 нафари болалар

Либерия пойтахти Монровия яқинидаги Қуръон мактабида ёнғин келиб чиқиши оқибатида камида 26 бола ва 2 нафар катта ёшли инсон ҳаётдан кўз юмди

Ёнғин 18 сентябрь куни тунда рўй берган.

Либерия президенти Жорж Веа воқеа жойига келди. “Мен ўтган тунда мактабни қоплаб олган ёнғин оқибатида ҳаётдан кўз юмган болалар учун ибодат қиламан. Бу қурбонларнинг яқинлари ва бутун Либерия учун оғир дамдир. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига энг чуқур ҳамдардлигимни билдираман”, – деб ёзган у Twitter-аккаунтида.

Фожеа сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Текширув ишлари олиб бориляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!