Қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Нукус шаҳри “Жанабазар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Р.Б. ўз уйида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келиб, фуқаро З.Д.га жами 96 дона “Қаратау” номи остидаги акциз маркасиз алкоголь маҳсулотини 2,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, унинг кўрсатувига асосан Нукус шаҳри ва Тўрткўл туманида давом этган тадбирларда қалбаки алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.И. ва И.Қ. жами 1 110 дона “Қаратау” номли қўлбола алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.О. ҳеч қандай ҳужжатсиз 60 дона "SHAHRISABZ" номли алкоголь маҳсулотини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланиб, ундан жами 2 турдаги 336 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!