Янги Каледония оролида тартибсизликлар бошланди

Янги Каледония оролида тартибсизликлар бошланди

Франциянинг Тинч океанидаги мулки ҳисобланган Янги Каледония оролида тартибсизликлар бошланди.

Французлар фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ҳудудга қўшин киритди. Бундан ташқари, ТикТок платформаси ҳам вақтинча тўсиб қўйилган.

Орол мустақиллиги тарафдорларининг пойтахт Нумеа шаҳридаги тинч намойишлари зўравон тус олиб, дўконлар, дорихоналар, ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилиш, автомобилларни ўт қўйиш каби ҳолатларга уланиб кетди. Юзлаб инсонлар, шу жумладан ўнлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жароҳатланган. Тўрт кишининг эса ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда. Улар орасида 22 ёшли жандарм ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!