Эрдоған: Бутун инсоният Фаластин халқининг озодлик курашини қўллаб-қувватлаши керак

Эрдоған: Бутун инсоният Фаластин халқининг озодлик курашини қўллаб-қувватлаши керак

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе Анқарадаги президентлик мажмуасида юзма-юз ва делегация музокараларидан сўнг матбуот анжумани ўтказди.

Президент Эрдоған, Грузия Бош вазири билан террор ташкилотлари, айниқса ФEТÖ ва ПКК ва уюшган жиноят тармоқларига қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган қадамларни муҳокама қилганликларини билдирди.

Бош вазир Роберт Фикога уюштирилган даҳшатли ҳужум ҳақида чоршанба куни дўст ва иттифоқчи Словакиядан қайғули хабар келганини эслатган Эрдўған, Бош вазир ва Словакия халқига «тезроқ тузалиб кетиш» тилакларини билдирди.

«Биз минтақамиз тинчлиги, барқарорлиги ва хавфсизлигига қарши ҳар қандай ҳаракатларга қарши туришда давом этамиз», деди у. Эрдоған, дўст грузия халқини 10 кундан кейин нишонланадиган Мустақиллик куни билан табриклади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!