Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди

Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди.

Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларининг биринчи йиғилиши ташқи ва ички таҳдидлар ҳамда таҳдидларнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, зарур жавоб чораларини ишлаб чиқиш учун самарали платформага айланишини таъкидлади.

Президент Тўқаев замонавий чақириқ ва таҳдидларнинг аксарияти трансчегаравий хусусиятга эга экани, шунинг учун уларга қарши курашиш умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилишини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!