Шойгунинг янги лавозимдаги асосий вазифаси нима?
![Шойгунинг янги лавозимдаги асосий вазифаси нима? Шойгунинг янги лавозимдаги асосий вазифаси нима?](/photos/news/YgZeT25zScbqJqL.jpeg)
Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу янги лавозимдаги вазифалари ҳақида гапирди.
«Коммерсант» нашрининг ёзишича, Шойгу вазифалар орасида ўқ-дорилар ва ҳарбий техника ишлаб чиқаришни таъминлашни тилга олган, бироқ «махсус операция» (Россияда Украинага қарши уруш шундай дейилади) унинг «асосий вазифаси » бўлиб қолаётганини таъкидлаган.
«Уларнинг бирортасини ажратиб кўрсатиш қийин, лекин асосий вазифа махсус ҳарбий операция бўлиб қолмоқда», деб жавоб берди Шойгу.
У ҳозирда фронтда барча йўналишларда ҳужум давом этаётганини ва «жуда яхши кетаётганини» таъкидлаб, ҳужум давом этишига умид билдирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).