Жорий йилнинг 15 май куни Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва БМТ Туризм Ижрочи директори Зорица Уросевич ўртасида онлайн тарзда учрашув бўлиб ўтди.
Хориж томон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2027 йил БМТ доирасида «Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан илиқ табриклади.
Мулоқот давомида Давлат Раҳбари томонидан БМТ Туризм Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш механизмлари атрофлича кўриб чиқилди ва тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси ҳолати муҳокама қилинди.
Ҳозирда ҳар бир ташаббусни юқори даражада ва сифатли амалга ошириш мақсадида мутасадди ташкилотлар мутахассисларидан иборат мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, Туризм қўмитаси улар билан доимий мулоқот ўрнатган.
БМТ доирасида қабул қилиниши кўзда тутилаётган «Глобал хавфсиз туризм кодекси» жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Барселона шаҳрида (Испания) ўтадиган Ташкилот Ижроия кенгашининг 121-йиғилиши кун тартибига киртилиши ҳамда бошқа давлатлар ҳаммуаллифлигини ишлаб чиқиш борасида келишувга эришилди.
Ёшлар ўртасида сайёҳликни ривожлантириш лойиҳалари ҳамда янги ғояларни яратишда муҳим ва самарали майдонга айланиши кутилаётган Жаҳон ёшлар туризми саммитини 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласи ўзаро маъқулланди.
Шунингдек, тарихий шаҳарлар кенгашини тузиш, «яшил» туризмни ривожлантириш бўйича халқаро Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш, Ипак йўлида туризм мукофотини жорий қилиш каби таклифларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда бу масалаларда БМТга аъзо мамлакатлар қўллаб-қувватловини олиш учун қўшма чора-тадбирларни ташкил қилишга ҳам келишиб олинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.