Эроннинг Машҳад шаҳридаги сув тошқинлари 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Эроннинг Машҳад шаҳридаги сув тошқинлари 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Эроннинг Разавий Хуросон вилоятининг Машҳад шаҳрида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Ҳамидризо Кафиния маълум қилди, деб ёзади ИРНА.

Унга кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари 15 май, чоршанба кунидан бери сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда, деди Кафиния.

Хуросон Разавий вилояти Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Моҳсин Зокириян, ўз навбатида, 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланишига аниқлик киритди.

Машҳад муниципалитети раҳбари Моҳсен Даверининг айтишича, тошқиндан жабрланган камида 250 оила шаҳарнинг хавфсизроқ жойларига эвакуация қилинган.

Даверининг сўзларига кўра, шаҳардаги жами 150 та уй сув тошқинидан зарар кўрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!