Қозоғистонлик боксчилар Париж Олимпиадасида 3 та медаль қўлга киритишмоқчи

Қозоғистонлик боксчилар Париж Олимпиадасида 3 та медаль қўлга киритишмоқчи

Қўшниларимиз Париж-2024 Олимпиадасида камида 3 та медаль қўлга киритишни мақсад қилишган. Бу ҳақда бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Мирзагали Айтжанов интервью берди.

"Худо хоҳласа, имкон қадар кўпроқ медаль олишга ҳаракат қиламиз. Лекин камида 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритишимиз лозим. Бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - деди Айтжанов.

Таъкидлаш жоиз, 4-12 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Олимпия ўйинлар учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Унда олти нафар қозоғистонлик боксчи Олимпиада йўлланмалари учун рингга чиқади. Ҳозирча уларда битта лицензия (Камшибек Конкабаев) бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!