Қозоғистондаги ҳарбий омборда янги портлаш содир бўлди

Қозоғистондаги ҳарбий омборда янги портлаш содир бўлди

Қозоғистонда ёниб кетган ўқ-дорилар омбори ҳудудида янги портлаш содир бўлди, аммо ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади ва ҳалок бўлмади, деб хабар беради ТAСС Қозоғистон Мудофаа вазирлигига таяниб.

"26 август куни ёнғин содир бўлган муҳандислик ўқ-дорилар омбори ҳудудида бугун, 29 август куни соат 12.20 да портлаш қайд этилган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда”, - дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматида.

26 август куни Жамбил вилоятида муҳандислик ўқ-дорилар сақланадиган ҳарбий қисм омборида ёнғин содир бўлганди. Камида 10 та портлаш юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 100 га яқин жабрланувчилар шифохоналарга ётқизилган, уларнинг 49 нафари маҳаллий фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари. Натижада 13 киши ҳалок бўлди. Воқеа сабаби аниқланмоқда.

Ёнғинлар 28 август куни эрталаб ўчирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!