Қозоғистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болалар хавфсизлиги тўғрисидаги «Салтанат қонуни» қабул қилинди

Қозоғистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болалар хавфсизлиги тўғрисидаги «Салтанат қонуни» қабул қилинди


Қосим-Жомарт Тоқаев «Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Жамоатчилик янги қонунни калтаклаш оқибатида вафот этган Салтанат Нукенова номи билан атаган «Салтанат қонуни» деб атади, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.


Қонун вояга етмаганларга нисбатан жисмоний зўравонлик ва шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ жиноятларда томонларнинг ярашуви имкониятини истисно қилади.

Вояга этмаганга нисбатан қотиллик, зўрлаш ёки жинсий зўравонлик содир этганларни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

Шунингдек, қонун вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилишни жиноий жавобгарликка тортади ва безорилик учун жавобгарликни жорий қилади.

16 ёшгача бўлган болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлкира учун тўлови бўлмаса, уларни жамоат транспортидан мажбуран олиб чиқиш тақиқи жорий этилди.

Аёлларга нисбатан калтаклаш ва соғликка қасддан енгил шикаст етказиш жиноят тоифасига кирди, тегишли нормалар Маъмурий жавобгарлик кодексидан Жиноят кодексига ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!