Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди

Қозоғистонда ўзбекистонлик икки вояга етмаган жиянига уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсмани қизлар мамлакатга қайтарилганини маълум қилди.

6 июнь куни болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган аёл А.А.дан мурожаат келиб тушган. Унда онаси ва отаси вафот этгани, у 2006 йилда туғилган И.А. ва 2012 йилда туғилган С.Р. исмли сингиллари учун энг яқин қариндош бўлса-да, қизлар амакиси Р.Р.нинг васийлигига берилганини, амакиси эса қизларни Қозоғистонга ўз яшаш манзилига олиб кетгани, ҳозирда уларга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилаётганини билдирган.

Аёл ўз сингилларига жинсий зўравонлик содир этаётган амакисига нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда сингилларини Ўзбекистонга қайтариш ҳамда энг яқин қариндош эканли сабабли қизларга уни қонуний вакил этиб тайинланишида амалий ёрдам сўраган.

Болалар омбудсманининг ИИВга ва ТИВ орқали Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулига юборган сўрови асосида идораларнинг тизимли ва ўзаро тезкор чоралари натижасида 8 июнь куни И.А. ва С.Р. амакисининг уйидан полиция ва васийлик органи томонидан олиб кетилиб, мураккаб ижтимоий вазиятларга тушиб қолган болаларни қўллаб-қувватлаш Олмаота шаҳри адаптация марказига жойлаштирилган эди.

Жиноят иши доирасидаги улар билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари ўтказилиб бўлганидан сўнг жорий йилнинг 24 август куни қизлар Ўзбекистонга қайтарилди ва Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Шу кунларда қизларнинг опаси А.А.ни уларга васий этиб белгилашга оид ҳужжатлар расмийлаштирилиши жараёни кетмоқда.

Шунингдек, ҳозирда Р.Р.га нисбатан дастлабки тергов тамомланиб, материаллар жиноят ишлари бўйича тегишли туман судига юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!