Қозоғистон яна ўн йил Россия нефтини Хитойга етказиб беради.

Қозоғистон яна ўн йил Россия нефтини Хитойга етказиб беради.

Қозоғистон парламенти депутатлари Россия билан Россия нефтини Хитойга ташиш бўйича келишувни узайтиришни ратификация қилди. Бу ҳақда Орда хабар бермоқда. Биринчи шартнома 2014-йилда имзоланган ва ўн йил муддатга амал қилган. Уни яна ўн йилга узайтириш режалаштирилган. "Роснефт" келгуси ўн йил ичида Хитойга 100 миллион тонна нефт ташишни режалаштирмоқда. Қозоғистон тоннаси учун 15 доллардан олади.

Битимга қарши чиққан депутатлар Россия Федерацияси билан бундай ҳамкорлик Қозоғистонга нисбатан санкциялар олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бироқ, ҳукумат бундай хавф йўқ деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!