Қозоғистон Парламентида ижтимоий тармоқларни тартибга солиш таклиф қилинди

Қозоғистон Парламентида ижтимоий тармоқларни тартибга солиш таклиф қилинди

Қозоғистон Парламент Сенатида депутат Бакитжан Жумагулов Қозоғистонда ижтимий тармоқларни тартибга солиш борасида алоҳида қонун қабул қилиш зарурлиги ҳақида таклиф берди.

«Биз ёшларни меҳнатсевар қилиб тарбиялашимиз лозим. Пандемия шароитида дунёда, шунингдек, ғоявий вируслар ҳам тарқамоқда. Ёлғон ахборот ушбу вирусни шу заҳоти ижтимоий тармоқлар орқали етказади. Шунинг учун, биз ижтимоий тармоқлар тўғрисида қонун қабул қилишимиз керак»,-деди Жумагулов

Қозоғистонлик сенатор бундай қонун сўз эркинлигини бузиш эмас, балки ижтимоий тармоқларни қонунчилик доирасига киритиш ва фойдаланувчиларнинг қонун олдида масъулиятини ошириш эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Глобаллашув даврида баъзи ёшлар қандай қилиб ғарбнинг номақбул гуруҳлари таъсирига тушиб қолганини ҳатто сезмай ҳам қоладилар. Улар миялари заҳарланиши оқибатида қафасгатушадилар. Шу тарзда когнитив технологиялар жамоатчилик онгига таъсир кўрсатиш воситасига айланади. Биз учун миллий манфаат ва миллий қадриятларимизни ҳимоя қилиш — энг муҳим бойликдир»,- дея таъкидлади сенатор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!