Қотил ота айбини 9 ёшли қизалоғига ағдармоқчи бўлди

Қотил ота айбини 9 ёшли қизалоғига ағдармоқчи бўлди

Хотинини ўлдирганликда айбланган биржа брокери айбини 9 ёшли қизалоғига ағдармоқчи бўлди. Бу ҳақида New York Post хабар берди.

Нью-Йорк шаҳрининг фуқароси Род Ковлин қизини қотилликда айблашга қарор қилди. Бунинг учун у қизнинг уяли телефонида махсус иқрорнома ёзди ва унинг номидан қилган жиноятини тан олди ва қизининг қандай қилиб онасини зинадан итариб юборгани ҳақида ёзди:

Мен жуда ҳам қўрқиб кетгандим ва онамнинг ўлимида ўзимни айбдор ҳис қилардим, ёлғон гапирдим, у зинадан йиқилиб тушмаганди... Ўша куни биз унинг сирли учрашуви сабаб жанжалашиб қолдик, ғазабландим ва натижада уни итариб юбордим. Унга озор етказмоқчи эмасдим, қасам ичаман!

Аммо полиция бу иқрорномага ишонмади. Ваҳоланки эндигина 9 ёшга кираётган қизлоқнинг бундан сўзларни ёзишга ақли етмасди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!