Қашқадарёлик аёлнинг сохта маълумотнома тайёрлаб, кредит олгани аниқланди

Қашқадарёлик аёлнинг сохта маълумотнома тайёрлаб, кредит олгани аниқланди

Постда таҳририятининг қайд этишича, Қарши туманида яшовчи уй бекаси С.А. кредит олиш мақсадида “Asia Alliance bank”нинг шаҳар филиалига мурожаат қилади. Банк маъмурияти томонидан унга 10 миллион сўмгача микроқарз ажратилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Аммо С.А.нинг бирор-бир жойда ишламаслиги панд беради. Негаки, банкдан кредит олиш учун бир йиллик иш ҳақи зарур.

С.А. тўплаган ҳужжатларига тумандаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабидан 1 йиллик иш ҳақи ҳамда шу мактабда ишлашини билдирадиган расмий маълумотномани қинғир йўллар билан қўлга киритиб, банкка тақдим этади.

Натижада банк билан унинг ўртасида тузилган шартномага асосан 10 миллион сўм олишга эришади.

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади, деганларидек, С.А. номига Қарши туманидаги 6-сонли мактабдан берилган маълумотномалар сохталаштирилгани текширув давомида ойдинлашди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!