Қаршида давлат захирасидан 16 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Қаршида давлат захирасидан 16 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ҳ. бошқа бир фуқаро Р.га Қарши тумани “Янгибоғ” МФЙ ҳудудидан давлат захирасидаги 16 сотих ер майдонини танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 90 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!