Путин Афғонистондан КХШТга радикал исломчилар ўтишига йўл қўймасликка чақирди

Путин Афғонистондан КХШТга радикал исломчилар ўтишига йўл қўймасликка чақирди

Россия президенти Владимир Путин Афғонистондан КХШТ мамлакатлари ҳудудига радикал ислом кириб келиши ва фуқаролар жангарилар сафига ёлланишига йўл қўймасликни муҳим, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда душанба куни ўтказилган матбуот-анжуманида Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков хабар қилган.
"Қайд этилдики, КХШТга аъзо давлатлар ҳудудига радикал исломизм кириб келишига йўл қўймаслик ва мамлакатларимиз фуқароларининг экстремистлар сафига, жумладан, ижтимоий тармоқлар ва интернет ёрдамида ҳам ёлланишининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Аввалгидек афғон наркотрафики муаммоси ўз долзарблигини йўқотган эмас, шу боис, КХШТ линияси бўйича ҳам бу борада воқеалар қандай ривожланишини диққат билан кузатиб бориш зарур", - деган Песков.

Афғонистондаги вазиятга бағишланган КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши душанба куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида видео-анжуман шаклида ўтказилди.
Афғонистондаги вазият толибларнинг сўнгги ҳафталарда йирик шаҳарларга ҳужумларидан кейин ўткир тус олди. ОАВ ва манбалар 15 август куни исёнчилар барча чегара ўтиш йўлларини назорат қилишаётгани ҳақида хабар бердилар. Худди ўша куни сал кечроқ жангарилар Қобулга кириб борди ва президент саройини ўз назоратига олди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ўтган душанбага ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим афғонистонда уруш тугаганини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!