Прокуратура Роналдуни терговга чақирди

Прокуратура Роналдуни терговга чақирди

Турин прокуратураси «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни тергов қилади, дея хабар берди Football Italia. Манбага кўра, бу "Ювентус"да ёлғон молиявий ҳисобот бериш иши бўйича тергов доирасида содир бўлади.

36 ёшли португалиялик футболчи "кекса сеньора" билан ҳамкорликнинг молиявий жиҳатлари ҳақидаги саволларга жавоб бериши керак бўлади. Прокурорлар Роналду карантин вақтида клубдан бухгалтерия ҳужжатларида кўрсатилмаган қўшимча тўловларни олган бўлиши мумкин, деб гумон қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!