«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Кеймерни мағлуб этди

«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Кеймерни мағлуб этди

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнади. Ҳамюртимиз ўйинни нисбатан сокин бошлади. 23-юришда эса рақиб ноаниқ юришни амалга оширгач, Нодирбек бир пиёдани рақибга берди ва кетма-кет кучли юришларни қила бошлади. Оқибатда ҳамюртимиз рақибнинг 3 та пиёдасини ютиб олиб, рақиб Шоҳини қийин аҳволга солиб қўйди. Кеймер 38-юришдан кейин таслим бўлди.

Нодирбек Абдусатторов ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 5,0 очкога етказиб олди. Бугун эронлик Парҳам Мақсудлу ҳам ғалаба қозониб, 4,5 очко билан 2-ўринга кўтарилди. Эртага ушбу шахматчилар ўзаро тўқнаш келишади. Ҳамюртимиз оқ доналарда ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!