«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов 2-турда Видит билан дуранг ўйнади

«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов 2-турда Видит билан дуранг ўйнади

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида кеча 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳийга қарши қора доналарда ўйнади. Ўйин дебютида рақиб бир пиёда устунлигига эга бўлган бўлса, ҳамюртимизнинг сипоҳлари фаолликка эришди. 11-юришда Фарзинлар алмашиб кетгач, ўйин дуранг билан тугаши деярли аниқ бўлди. Шахматчилар 35-юришда дурангга имзо чекишди.

Нодирбек ушбу дуранг туфайли очколарини 1,5 тага етказди ва жадвалда 3-ўринни эгалллаб турибди. Абдусатторов бугун Давид Навара (Ҳиндистон)га қарши оқ доналарда ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!