Полша Украина осмонидаги ракеталарни уриб тушириши керак — Полша Ташқи ишлар вазири

 Полша Украина осмонидаги ракеталарни уриб тушириши керак — Полша  Ташқи ишлар вазири

"Шахсан мен душман ракеталари бизнинг ҳаво бўшлиғимизга кирганда, бу қонуний ўзини-ўзи ҳимоя қилиш эканлигига ишонаман. Чунки уларнинг қуроллари бизнинг ҳаво ҳудудимизга кирганда, ракета ёки дрон парчалари фуқароларимизни жароҳатлаши мумкин. Бундай ҳаракатлар билан Полша ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлай олади", — дея Радослав Сикорскийнинг сўзларини келтиради Financial Times.

Полша Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, Украина билан чегарадош бошқа Европа давлатларини ҳам Россия ракеталарини ўз ҳаво ҳудудига киргунга қадар йўқ қилишга чақирди.

Аввалроқ Киев Ғарбдаги иттифоқчиларини НАТОга аъзо давлатлар ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан Ғарбий Украина осмонини ҳимоя қилишга, шунингдек, Украина узра парвозлар тақиқланган ҳудудни таъминлашга чақирган эди. Бироқ Шимолий Атлантика алянси бундай чоралар Россия Федерацияси ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри можарога олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!